Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:22

Карим Баҳриев: Давлат хизматчиларининг даромадини прокуратура эмас, мустақил идора текшириши керак


Ўзбекистонда яқин муддатдан бошлаб муайян давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари даромадларини декларация қилиши лозим бўлади (“Даракчи”, 20 февраль). 2020 йилдан даромади текшириладиган мансабдорлар рўйхатида парламент палаталари раҳбарлари, бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, вилоят, туман-шаҳар ҳокимлари ва бошқалар бор. Қайд этилишича, декларациянинг ҳаққонийлигини Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятлар билан курашиш департаменти текширади. Аммо масъул вазифани бошқа идорага топшириш тавсия этилмоқда.

“Охирги ўн йилликларда раҳбарлик қилган учта собиқ бош прокурор коррупция айби билан қамалиб кетганини ҳаммамиз биламиз. Шунинг учун текширув мустақил орган томонидан ўтказилиши ва фуқаролик жамиятининг, жамоатчилик назорати ҳамда оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлиши керак”, деб ёзади эксперт ва журналист Карим Баҳриев.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 31 январь куни олимлар билан учрашувда коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида идора ташкил этилиши ҳақида гапирган. Давлат раҳбарига кўра, катта куч-қудратга эга бўладиган янги ташкилот амалдорларнинг тушини назорат қила олмайди, холос.

XS
SM
MD
LG