Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:24

Сиёсий таҳлилчи: Каримов тирик бўлганда, Гулнорани оқлаб, унга катта лавозим берар эди


Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов тўсатдан вафот этмаганида, ҳокимият алмашинуви қай тариқа кечиши борасида ўз фаразини илгари сурди (www.sof.uz, 15 февраль).

“Ўйлайманки, агар Каримов тўсатдан ўлмаганида ўзидан кейин шахс эмас, команда қолдирар эди. Яъни, ҳеч кимда Каримов белгилаган курсдан оғишув имконияти бўлмас эди. 2020 йилга қадар у Гулнора Каримовани “жазолаб, оқлаб, реабилитация қилиш”га улгурган бўлар эди. Ўзига кимни ўриндош сифатида танлаган бўлмасин, ўша танланган шахс атрофида кўпчиликдан иборат командани ҳар хил мансабларга тайинлаб, янги президентни эркин ҳаракатланиш ва режим табиатини ўзгартириш имкониятларини мутлақ заифлаштириб ташлаган бўлар эди”, деб ёзади сиёсий таҳлилчи.

Қайд этилишича, Каримов ўзидан кейинги президентни тийиб туриш учун куч ишлатар тизимларини олдингидан кўра янада кучайтирар ва демакки, ҳозир давом этаётган ислоҳотлар сиёсатини амалга ошириб бўлмас эди.

“Айтайлик, у ўзига ўриндош сифатида Мирзиёевни танлади ёки Азимовни. Лекин Гулнора Каримовага катта давлат лавозими берар ва унинг қудратини алоҳида кучайтирган бўларди. Каримов тирик бўлганида бугун Назарбоев қилаётган ишларни анча қўпол кўринишда, қаттиқ оҳангларда қилиш эҳтимоли юқори эди”, дея ўз фаразини билдирган К.Раббимов.

XS
SM
MD
LG