Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:02

Қирғизистон ва Тожикистон ер алмаштириш орқали чегарадаги низоларга нуқта қўймоқчи


Ўзаро чегара ҳудуди.
Ўзаро чегара ҳудуди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги низоларга барҳам бериш мақсадида ўзаро ер алмаштиришга келишиб олди. Қирғизистон Тожикистонга берадиган ер участкалари аниқ бўлди, лекин Тожикистон ҳозирча қўшни давлатга қайси ерларини беришини очиқ айтмаяпти.

Қирғизистон ҳукуматининг парламентга маълум қилишича¸Тожикистон билан чегаранинг аниқланмаган 114 километрини ўзаро тасдиқлаш юзасидан ҳам келишиб олинган.

Қирғизистон-Тожикистон чегараси Марказий Осиёдаги энг нотинч ҳудуд ҳисобланади. Расмий рақмалрга кўра¸ биргина 2019 йилда бу ҳудудда ўндан ортиқ низо юз бериб, унда тўрт одам ўлган¸ ўнларчаси жароҳатланган.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Разаковнинг парламентда 21 январь куни маълум қилишича, Тожикистонга иккита ҳудуд берилади:

- Икки участкани алмаштириш бўйича улар томонидан ҳам, биз томондан ҳам розилик билдирилди. Боткен тумани Ақсай қишлоғидаги Ариқасти ва Самарқандек қишлоғидаги Самарқандек участкасини Тожикистонга алмаштирадиган бўлдик, - деди Разаков.

Ҳозирча Тожикистон бу ерларнинг ўрнига қайси ерларни бериши номаълум. Бу борада очиқ маълумот йўқ. Лекин Тожикистон Қирғизистонга 3-4 ҳудудни таклиф қилгани айтилди. Жениш Разаков Қирғизистон Тожикистонга қанча ер берса, тожик томонидан ҳам шунча ер олинишини билдирди.

Парламент депутати Талабди Тиллаев ер алмаштириш ортидан чегарадаги низоларга бира-тўла барҳам берилади, деган фикрларга қўшилмаслигини айтди:

- Алмаштириладиган ерлар юзасидан халқ орасида тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Топографик картани кўрсатиб: “Шу ерни алмаштирдик”, деб қўйиш билангина иш битмайди. Ер алмаштирилганидан кейин ҳалқ уришиб кетса, яна маммо пайдо бўлади. Шу сабабли чегара масаласи бўйича ишчи гуруҳ Кўктош, Самарқандек, Ақсай қишлоғига бориб алмаштирилувчи ерлар бўйича ҳалққа маълумот бериши керак.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида сўнгги пайтларда тез-тез содир этилаётган низолар депутат тилга олган уч қишлоқда бўлади. Мазкур қишлоқларда икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган ерлар мавжуд.

Масалан, 10 январга ўтар кечаси Кўктош қишлоғида қирғизистонлик ва тожикистонликлар ўртасида тошбўрон бўлиб ўтган. Бу воқеада томонлар бир-юирларини ўқ отиганликда ҳам айблаган.

2019 йилнинг 18 декабрда мазкур ҳудудда содир бўлган тўқнашувда Қирғизистоннинг 6 ва Тожикистоннинг 3 фуқароси тан жароҳати олди.

2019 йилда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида 10 дан ортиқ можаро юз берди, шундан тўртта ҳодисада одамлар ҳалок бўлди. 16 сентябрь куни юз берган ҳодисада тўрт киши вафот этди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг узунлиги 971 километрни ташкил этади. Унинг 450 километрдан ортиғи аниқланмаган.

XS
SM
MD
LG