Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:50

Журналист фаолиятига тўсқинлик қилганлар 1 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилишга оид қўшимчалар киритиш кутилмоқда. Бунга оид қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси сайтида ёйинланди.

Лойиҳа Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги мазмундаги 197-5-модда билан тўлдирилишини кўзда тутади:

197-5-модда. Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш:

Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш, журналистни ахборотни тарқатиш ёки тарқатишни рад қилишга мажбурлаш, аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш, журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузиш, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйиш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

Шу кунда Ўзбекистонда базавий ҳисоблаш миқдори 223 минг сўмга тенг экани эътиборга олинса, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган шахс келажакда камида 446 минг сўмдан 1 миллион 115 минг сўмгача жаримага тортилиши мумкинлигини аниқлаш қийин эмас.

Қонун лойиҳаси 28 январга қадар муҳокамада бўлади.

XS
SM
MD
LG