Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2019, Тошкент вақти: 19:39

Бухорода қўшхотинликда айбланган эркакка ҳукм ўқилди


Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 53 ёшли Х.С. қўшхотинликда айбланиб маҳкамага тортилди (www.ca-news.org, 25 ноябрь). Қайд этилишича, Х.С. 2016 йил ноябрдан 2019 йил июлга қадар қонуний никоҳдан ўтган турмуш ўртоғи билан яшаб келган. Оилада 2 нафар қиз фарзанди бўлган. Х.С. расмий никоҳидаги хотинидан ажрашмаган ҳолда, 2016 йилда самарқандлик аёл билан шаръий асосда оила қурган. Бунга эса биринчи аёлининг бемор экани ва ўғил фарзанд туғмагани сабаб қилиб кўрсатилган. 2018 йилда иккинчи аёл эркак ўғил фарзанд туғиб берган.

Қайд этилишича, қўшхотинликда айбланган оилабоши судда пушаймонлик изҳор қилган.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди 53 ёшли фуқарони Жиноят кодексининг 126-моддаси (кўп хотинли бўлиш) билан айбдор деб топиб, унга бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

XS
SM
MD
LG