Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:19

Таълим мулозимлари 15 ёшли ўқувчи қиз фарзанд кўрганини бир йил давомида яшириб келган


Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 6-мактаб ўқувчиси 2018 йил 10 май куни 15 ёшида фарзандли бўлди (www.daryo.uz, 5 ноябрь). Мактаб директори ҳамда туман халқ таълими бўлими раҳбари вояга етмаган қизнинг ҳомиладор бўлганидан воқиф бўлган, аммо бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бермаган, улар прокуратурага хабар бермоқчи бўлган қизнинг яқинларини қўрқитишган.

15 ёшли қиз фарзанд кўргани орадан бир йил ўтиб юзага чиққан. Кейин маълум бўлишича, 2018 йил 10 май куни туғилган қиз фарзанд туғруқхона ходими билан келишилган ҳолда, ўша ерда ташлаб кетилган. Сўнгра “кўчадан топилди” қилиниб, бошқа оилага фарзандликка берилган.

Дастлаб ўқувчи қиз билан бўлиб ўтган воқеа юзасидан вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш жинояти бўйича иш очилган. Аммо мактаб ўқувчиси бир эмас, бир неча эркак билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилгани аниқлангач, жиноят иши айблилик даражаси ҳал этилмай тугатилган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат ҳақида мутасадди ташкилотларга хабар бермаган мактаб раҳбарияти, ХТБ масъуллари ва туғруқ комплекси раҳбариятига чора кўрилади.

XS
SM
MD
LG