28 ёшли жиззахлик аёл эри томонидан кўп йил давомида шафқатсиз калтаклангани ва хўрланганидан арз қилди (“Даракчи”, 7 ноябрь). У 2010 йилда деярли ўзи билан тенгдош эркакка турмушга чиққан. Аёл илк ҳомиладор бўлган пайтдан бошлаб эри уни шафқатсиз равишда калтаклашни одат қилган. Аёл уйдагиларнинг юзини қора қилишдан қўрқиб, азобларга сабр қилиб келган. Эр-хотин 2019 йил май ойида пул топиш илинжида Россияга боради. Мусофир юртда эр хотинини асоссиз равишда хиёнатда айблаб, тириклай бензин қуйиб ёқиб юбормоқчи бўлади. Ахийри тоқати тоқ бўлган аёл Россия полициясига шикоят қилади ва Ўзбекистонга қайтишга муваффақ бўлади.
Ғаллаорол туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Шарофат Сафаровага кўра, аёл шикояти доимий назоратга олинган. Эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилмоқда.