Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2019, Тошкент вақти: 09:33

Блогерлар Эрон билан эҳтимолий маҳбус алмашувидан сўнг Австралияга қайтди


Австралиялик блогерлар Марк Фиркин ва Жоли Кинг

Австралиялик саёҳат блогерлари Жоли Кинг билан Марк Фиркин, Эрон қамоқхонасида ойлаб ўтиргандан сўнг, Перт шаҳридаги уйига қайтиб келди.

Бунга Эрон билан аристонлар алмашуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Австралия ҳокимият идоралари Теҳрон 6 октябрда эр-хотинни ҳибсдан озод этгани, ўзлари эса бир йилдан бери Квинслендда ушлаб турилган эронлик олимни қўйиб юборганини маълум қилди.

Австралия Квинсленд университетидаги саратон хасталиги бўйича тадқиқот олиб бораётган 38 яшар Ризо Деҳбоши Кивини 2018 йил сентябрида ҳибсга олганди.

38 яшар Ризо Деҳбоши Киви (ўртада)
38 яшар Ризо Деҳбоши Киви (ўртада)

Бунга Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг олимни электрон ҳарбий қурилмаларни Эронга экспорт қилиш бўйича фитна уюштирганликда айблаб, экстрадиция қилишни илтимос қилгани сабаб бўлган эди.

Бош прокурор Кристиан Портернинг баёнотида айтилишича, Канберра “ушбу ишнинг барча ҳолатлари”ни кўриб чиққандан сўнг АҚШнинг экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимосини рад этишга қарор қилган.

Менинг қарорим Австралиянинг ички ҳуқуқий жараёнлар талабларига мос равишда қабул қилинди ҳамда қонунларимиз бўйича Ҳамдўстлик бош прокурорига берилган ваколатларга тўлиқ мувофиқ келади, ‒ деди Портер.

Вақти тўғри келганига қарамай, Портер аристонлар алмашилганини тасдиқламади.

У алмашув ҳақида миш-мишлар бўлишини билган ҳолда: “Мен бу ишнинг муайян тафсилотларини очиқлашни истамайман, айни саволга мен берадиган ҳар қандай жавоб Австралия ҳукуматининг келгусида бундай масалаларни ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳал этиш иқтидорига зарар етказиши мумкин”, деб айтди.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG