Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:04

Сафоев Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши борасида якуний қарорга келинмаганини айтди


Россиядаги айрим хабар агентликлари Матвиенконинг "Мирзиёв қарор қабул қилди, Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ қўшилиш масаласини ишлаб чиқмоқда", деган сўзларини келтирганди.
Россиядаги айрим хабар агентликлари Матвиенконинг "Мирзиёв қарор қабул қилди, Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ қўшилиш масаласини ишлаб чиқмоқда", деган сўзларини келтирганди.

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев расмий Тошкент Евросиё Иқтисодий Иттифоқи - ЕОИИга қўшилиш эҳтимолини кўриб чиқаётгани, якуний қарорга ҳали келинмаганини айтди.

"Бунинг салбий ва ижобий томонларини мутахассисларимиз ўрганиб келишяпти. Биз қаерда ютқазамиз, қаерда ютамиз. Албатта, иккаласи ҳам бўлади. Минтақавий ташкилотга кириш ўз ваколатларингизнинг бир қисмини беришни тақозо қилади, лекин шу билан бирга, у ердаги имкониятлардан фойдаланиш ҳам мумкин бўлади.

Ижобий ва салбий томонларидан қайси бири кўпроқ, қайси бири камроқ эканини ҳозир сизга айтишга тайёр эмасман. Қанча сарф кетади, қанча фойда келади, бунинг ҳисоб-китоби бор.

Бир қарорга келишдан олдин Ўзбекистон томонидан бу чуқур ўрганиб чиқилмоқда, мутахассислар ишлаяпти. Позиция ишлаб чиқилганидан сўнг биз албатта кенг жамоатчиликка етказамиз", - деди Сафоев 4 октябр куни Тошкентда ўтган матбуот анжуманида.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиш Ўзбекистон мустақиллигига рахна солади, деган хавотирларга ҳам муносабат билдирди.

"Ўзбекистоннинг киришдан олдинги энг асосий шарти – Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари биринчи ўринда туради. Мустақиллигига путур етказадиган битта ҳам бандига Ўзбекистон қўшилмайди", деди Сафоев.

Шу ҳафта бошида Ўзбекистонда бўлган Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиши "мавзусига бир неча маротаба қайтганликлари"ни айтган эди.

Россиядаги айрим хабар агентликлари Матвиенконинг "Мирзиёв қарор қабул қилди, Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ қўшилиш масаласини ишлаб чиқмоқда", деган сўзларини келтирганди.

XS
SM
MD
LG