Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:14

"Краснодар" безориликда қамалиб чиққан яримҳимоячиси Мамаев билан шартномани бекор қилди


Мамаев "Краснодар" таркибида 2013 йилдан буён тўп суриб келган.
Мамаев "Краснодар" таркибида 2013 йилдан буён тўп суриб келган.

Россиядаги "Краснодар" футбол клуби безориликда қамалиб чиққан яримҳимоячиси Павел Мамаев билан шартномани бекор қилди.

Мамаев ушбу жамоа таркибида 2013 йилдан буён тўп суриб келган.

"Краснодар" яримҳимоячиси Павел Мамаев ва "Зенит" жамоаси ҳужумчиси бўлган Александр Кокорин 2018 йил 8 октябр куни Москва марказида 2та муштлашувда иштирок этиб, россиялик журналист Олга Ушакованинг ҳайдовчиси Виталий Соловчук ва автомобил саноати департаменти директори Денис Пакни дўппослашган эди.

Ҳар икки дўппослаш манзараси видеога тушган ва судда исбот сифатида тақдим қилинган эди.

Шу йилнинг 8 май куни Москванинг Пресня суди Кокоринни 1 йилу 6 ой, Мамаевни 1 йилу 5 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди.

Улар Россиянинг Белгород вилоятидаги қамоқда жазо муддатини ўтаб шу ҳафта бошида муддатидан олдин шартли озодликка чиқишди.

XS
SM
MD
LG