Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:51

Самарқандда итларни қирғин қилган раҳбарлар ишдан олинди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Самарқандда итларнинг оммавий қирғин қилиниши ортидан шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ойбек Алламуродов ҳамда Самарқанд шаҳар ветеринария бўлими Сиёб вет участка мудири У.Ражабов ишдан олинди. Самарқанд вилоят ҳокимияти бу ҳақда 4 сентябрь куни хабар берди.

Самарқанд шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида итларнинг заҳарлаб ўлдирилиши воқеаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилган ва дайди итлар билан бир қаторда эгалари бўлган итлар ҳам ўлдирилаётгани норозиликларга сабаб бўлганди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги “Истиқбол” маҳалласида ҳақиқатан ҳам эгалари бўлган итлар ўлдирилгани тўғрисидаги маълумотлар текширувлар натижасида тасдиқланганини билдирди.

“Бу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида Самарқанд вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлимлари раҳбарлари, вет участка мудирлари қатъий огоҳлантирилди.Мазкур ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида ўрганиш натижалари вилоят прокуратурасига юборилди”, дейилади расмий хабарда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳам 3 сентябрь куни қаровсиз ва дайди итларни оммавий равишда йўқ қилиш амалиёти ўтказилганини тасдиқлаган эди.

Самарқанд ҳокимиятининг билдиришича, итларнинг йўқ қилинишига шаҳарда қаровсиз, дайди итлар кўпайгани ва “жорий йил давомида уч ҳолатда эгасиз дайди итлар томонидан фуқароларга гуруҳли тан жароҳати етказиш ҳолати кузатилгани” сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG