Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:31

Толибон полиция маҳкамасига қилган ҳужумга 100 га яқин одам жароҳатланди


Маҳаллий полиция ҳужум амалга оширилган жойни қуршаб олди. 2019, 7 август.
Маҳаллий полиция ҳужум амалга оширилган жойни қуршаб олди. 2019, 7 август.

7 август куни Толибон Кобулда полиция маҳкамасига бомба ўрнатилган автомобиль билан қилган ҳужумда камида 95 одам жароҳат олди. Бу ҳақда Афғонистон расмийлари маълум қилди.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон жангари гуруҳи ўз бўйнига олди.

Гуруҳ эълон қилган билдирувда “Кўп сонли аскар ва полиция ходими ҳалок бўлди ёки жароҳат олди”, дейилади. Аммо ҳозирча ҳужумда бирор киши ҳалок бўлгани номаълум.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Насрат Раҳимий портлаш бомба ўрнатилган автомобиль текширув пунктида тўхтатилганида содир бўлганини айтди. Гувоҳлар портлаш ортидан отишма овози эшитилганини билдирди.

Жорий йилда Толибон ва АҚШ ўртасида мунтазам музокара олиб борилаётган бўлса-да, мамлакатда зўравонлик давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG