Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:21

Дахлсизлиги бекор қилиниб, терговга чақиртирилган собиқ президент Атамбаев Россияга учиб кетди


Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва у билан бирга Россияга учган ҳамроҳлари, Бишкек, 2019 йил 24 июли.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 24 июль куни Қант шаҳридаги авиабаза орқали Россияга учиб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон социал-демократик партиясининг (ҚСДП) расмий вакили Қундуз Жўлдубаева Фейсбукдаги ўз саҳифаси орқали маълумот тарқатди.

Унга кўра, Атамбаев билан биргаликда Россияга ҚСДП партиясининг яна тўрт вакили учган.

Жўлдубаева Атамбаевни чақирган тараф РусДжет, ВС: RRJ-95B русумидаги учоқ йўллагани, уларни Москвада учрашувлар кутаётганини маълум қилди, бироқ собиқ президент Россия пойтахтида ким билан учрашишини очиқлагани йўқ.

Атамбаевнинг Қирғизистондан чиқиб кетиши юзасидан мамлакат расмийлари ҳали бирор изоҳ берганларича йўқ.

Аввалроқ Атамбаев Қўйтош қишлоғидаги уйидан туриб, ўзининг ҳибс этилиши олдини олиш мақсадида Қантдаги Россия ҳаво базаси орқали мамлакатдан чиқиб кетишга қарор қилганини билдирган. У Қирғизистонга 25 июль куни қайтиб келишини айтган.

Қирғизистон парламенти 27 июнь куни Алмазбек Атамбаевни дахлсизлик мақомидан маҳрум этиш юзасидан овоз берган, бу эса ҳуқуқ-тартибот идораларига уни жиноий жавобгарликка тортиш учун имкон яратади.

Собиқ президент дахлсизлик мақомидан ажратилганидан бери ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан уч марта сўроққа чақирилган, бироқ бирор марта ҳам сўроққа бормаган.

22 июль куни ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйига борди. Қирғизистон социал-демократик партиясининг расмий вакили, собиқ президентнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаеванинг “Азаттик”ка айтишича, ИИВ вакили Атамбаевнинг сўроққа боришдан бош тортиши сабабларини аниқлаштириш учун келган.

23 июль куни Атамбаев вакили Сергей Слесарев собиқ президент Азиз Батукаевнинг озод қилиниши бўйича ИИВ саволларига фақат ОАВ орқали жавоб беришга тайёрлигини баён қилди.

XS
SM
MD
LG