Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:30

Самарада 68 ўзбекистонлик муҳожир заҳарланди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Самара вилоятида жойлашган “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган 68 нафар ўзбекистонлик “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига таянган ҳолда хабар қилади.

Корхона раҳбарияти берган маълумотга кўра, заҳарланган муҳожирларнинг барчаси Россияда қонуний равишда ишлайди ва меҳнат шартномасига эга. Иш берувчи Бош консулхонага Ўзбекистон фуқароларини даволаш билан боғлиқ барча молиявий харажатлар корхона ҳисобидан қопланишини маълум қилган.

ТИВ мазкур корхона ва муҳожирлар даволанаётган тиббиёт муассасалари раҳбарияти билан алоқа ўрнатилгани ҳамда вазият назоратга олинганини маълум қилади.

Аввалроқ Самара вилояти Тергов қўмитаси Тергов бошқармаси матбуот хизмати Сизрань туманининг Кошелевка қишлоғида ўзбекистонлик 46 нафар муҳожир шу йилнинг 16-17 июль кунлари заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот тарқатганди.

Айтилишича, бу ерга қишлоқ хўжалик ишлари билан шуғулланиш учун келган ўзбекистонликлар ўзларига ажратилган уйда яшаб, овқатларини ҳам ўзлари пиширганлар.

Касалхонага етказилган муҳожирларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётганини урғулаган тергов бошқармаси ҳодиса юзасидан суриштирув бошланганини маълум қилади.

XS
SM
MD
LG