Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 19:29

Москвада пикет ўтказган қримтатарлар полиция томонидан қўлга олинди


Кремль ёнида пикет ўтказган қримтатарлари.

Москва полицияси Кремль ёнида норозилик пикети ўтказган етти нафар қримтатар фаолини қамоққа олди.

Фаоллар 10 июлда «Қримда террорчилик билан кураш – ўзгача фикрловчиларга қарши курашдир» деган плакатларни кўтариб Қизил майдонга келган эдилар.

-Биз Қримдан келдик, бизни ҳеч ким эшитмаяпти. Болаларимизни қамаб қўйишди. Шунинг учун бу ерга келдик. Биз ўз фикримизни айтмоқчимизз, бизни эшитишларини хоҳлаймиз,-деди норозилиардан бири.

Мазкур пикет Россия Олий судида тўрт нафар қримтатарнинг апелляция аризаси кўриб чиқилишидан бир кун олдин ўтказилди. Бу қримтатарлар "Ҳизбут Таҳрир"га аъзоликда айбланиб 9 йилдан 17 йилгача қамалган эдилар.

Июнь ойида Қримда беш нафар одам ҳизбчиликда айбланиб 12 йилдан 17 йилгача қамалганди. Шунингдек, июнь ойида яна саккиз нафар қримтатар ҳизбчиликда айбланиб қамоққа олинган.

Россия Қримни босиб олган 2014 йилдан бери кўплаб қримтатарлар турли айбловлар билан қамоқларга ташланди. Қримтатарлар Россия Қримни аннексия қилишига қарши чиққанлар.

XS
SM
MD
LG