Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 19:10

Грецияда довул оқибатида учта давлатдан келган туристлар ҳалок бўлди


Грециянинг Халкидики минтақасидаги бир манзара.

Грециянинг Халкидики минтақасида 10 июль куни юз берган довул оқибатида камида беш нафар турист ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлган туристлардан икки нафари Россия, бир нафари Руминия ва икки нафари Чехия фуқаролари экани билдирилди.

Расмийлар яна 20 одам жароҳатланганини айтмоқда. Уларга кўра, довул қулатган дарахтлар ва симёғочлар остида яна қурбон бўлганлар топилиши эҳтимол.

XS
SM
MD
LG