Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 19:08

АЭХА АҚШ илтимоси билан Эрон бўйича фавқулодда йиғин ўтказади


Атом энергияси халқаро агентлигининг Австрия пойтахти Вена шаҳридаги бош қароргоҳи биноси олдидаги Эрон байроғи.

Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) 10 июль куни Эрон ядровий дастури бўйича фавқулодда йиғин ўтказади.

Агентликнинг 35 давлат вакилларидан тузилган бошқарув кенгаши йиғини АҚШ илтимоси билан ўтказилмоқда. Йиғин маҳаллий вақт билан соат 2:30 да Австрия пойтахти Венада бошланади.

Эрон АҚШ 2015 йилда эришилган келушувдан чиқиб, Теҳронга қарши санкция жорий қилганига жавобан келишувда белгиланган икки мажбуриятига амал қилишни тўхтатди. Хусусан, Эрон уранни келишувда белгиланган 3,67 фоиздан кўпроқ бойита бошлаган ҳамда рухсат берилгандан кўпроқ оз бойитилган уран тўплай бошлаган.

Эрон расмийлари келишувни измолаган Европа давлатларини мамлакатни АҚШ санкцияларидан ҳимоялашга кўмаклашишга чорлаб, акс ҳолда Теҳрон келишув шартларига амал қилишни бутунлай тўхтатишини маълум қилган.

Айни дамда Вашингтон Европадаги ҳамкорларини Эронга ён бермасликка чақирмоқда.

9 июль куни Германия, Франция, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Эроннинг ушбу ҳаракатларидан “чуқур хавотир” изҳор қилиб, Теҳронни зудлик билан келишув шартларини бузишни тўхтатишга чақирди. Ушбу давлатлар, шунингдек, келишувни имзолаган давлатларни тез орада йиғин ўтказишга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG