Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 19:42

Ғалла даласининг ёқилиши лайлак полапонлари ҳаётига хавф солмоқда


Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида ғалла далаларига ўт қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда (“XXI аср”, 4 июль). Кўкка ўрлаган аччиқ қора тутун эса ҳали қаноти қотмаган, учирма бўлмаган полапонлари бор лайлакларнинг уяларига қадар етиб борган. Гувоҳларга кўра, ночор қолган она лайлаклар ўз уялари атрофида айланиб, нола чеккан. Қайд этилишича, дала ва аҳоли пунктларида ўсимлик қолдиқларини ёқиш учун жарима у қадар катта эмас. Шу боис фермерлар олдиндан жаримани тўлаб, даладаги қолдиқларни ёқиб юбормоқда. Муаллиф табиатга зарарни камайтириш учун ўт-ўланларни атайин ёққан шахсларга жаримани бир неча ўн баробарга оширишни таклиф этган.

XS
SM
MD
LG