Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:33

"Дўстлик" чегарасида тирбандлик йўқ, бироқ навбатлар ҳалигача бор (ФОТО)


Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти ўртасидаги “Дўстлик” чегара бекатидаги бугунги вазиятга Озодлик чегаранинг қирғиз томонида туриб гувоҳ бўлди.

Бундан бир неча ой аввал мазкур чегара бекатида тирбандлик ва бир неча соатлаб ва ҳатто бир неча кунлаб навбат кутишлар кузатилгани ҳақида ўз вақтида хабар берган эдик. Бугунги кунда эса ўтказиш пунктида вазият бир оз бўлса-да яхшиланган.

Юк ва енгил машинада чегарадан ўтмоқчи бўлган бир неча транспорт навбат кутмоқда. Чегарадан Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлганлар навбати доимгидай бор. Бугун юзга яқин одам навбатда турганига гувоҳ бўлдик.

Навбатда турганлар чегаранинг Қирғизистон томонида электр ўчиб қолгани сабабли одамлар ўтолмай турганини айтишди. Лекин ярим соатдан ортиқроқ вақт ўтгач, электр муаммоси ҳал бўлиб, одамлар икки томонга ўткизила бошланди.

25 июнь куни Андижон вилояти Бўстон шаҳридаги Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари бўлган 11-12 ёшли ўзбек футболчилари ўзларининг қирғизистонлик тенгдошлари билан тажриба алмашиш-ўртоқлик футбол ўйини ўтказиш учун келганига гувоҳ бўлдик.

Меҳмонларни Ўшда қирғизистонлик халқаро тоифадаги футбол ҳаками Баҳодир Қўчқоров кутиб олди.Футбол ўйини Ўш вилояти Новқат туманидаги Қирғиз Ота қишлоғида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG