Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:34

Нукус музейининг машҳур таъмирчиси¸ рассом Альвина Шпади вафот этди


Таниқли реставратор¸ рассом¸Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Нукус давлат музейи ходими Альвина Шпади 24 июнь куни ўз устози Игор Савицкийнинг Нукусдаги қабри ëнига дафн қилинди.

Таниқли рассом Альвина Шпади 23 июнь тонгида 84 ëшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган Нукус музейи собиқ раҳбари Мариника Бобоназаровага кўра¸ марҳум нафақат Ўзбекистон¸ балки бутун дунëда тан олинган рангтасвир реставратори бўлган.

Рассом Баҳодир Жалоловнинг Озодликка айтишича, Альвина Шпади тасвирий санъат сирларини теран билган музей ходими бўлиш билан бирга гўзал расмлар чизган мусаввира ҳам эди.

- Шу маънода у ўз устози Игорь Савицкийни эслатади. Савицкий ҳам музей ходими ва бетакрор рассом эди¸ дея эслайди рассом Баҳодир Жалолов.

Марказий Осиëга сургун қилинган этник немислар авлоди бўлган Альвина Шпади Туркманистонда туғилиб¸ рассомлик билим юртини тугатди.

1960 йилда у Қорақалпоғистонга келиб¸ Игорь Савицкий билан биргаликда Нукусда дунëдаги энг танилган музейлардан бирига асос солинишида иштирок қилган эди.

XS
SM
MD
LG