Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:07

Отабек Муродов Бош прокурор лавозимидан озод этилди


Отабек Муродов
Отабек Муродов

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг 20 июнда хабар беришича, Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов ўз вазифасидан озод этилди.

Президент имзоси билан чиққан фармонда Отабек Муродовнинг мамлакат Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ лавозимидан озод этилгани айтилган.

Отабек Муродов ўрнига Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланган.

Отабек Муродов 2018 йилнинг январида Ихтиёр Абдуллаев ўрнига бош прокурор бўлганди.

57 яшар Ниғматулла Йўлдошев Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У 1987 йилдан 2011 йилгача прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган, хусусан, 2008-2011 йилларда Бош прокурор ўринбосари бўлган.

Ниғматулла Йўлдошев 2011 йилда Ўзбекистон Адлия вазири лавозимига тайинланган ва бу лавозимда 2015 йил январига қадар ишлаган.

У 2015 йил январида президент қарори билан сенатор этиб тайинланган, 2015 йилнинг 22 январида яширин овоз бериш йўли билан Сенат раиси лавозимини эгаллаганди.

XS
SM
MD
LG