Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:16

Қирғиз парламенти махсус комиссияси собиқ президент Атамбаевни олти айблов бўйича айбдор деб топди


Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистонни 2011-2017 йилларда бошқарган эди.
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистонни 2011-2017 йилларда бошқарган эди.

Қирғизистон парламенти махсус комиссияси 18 июнь куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 6 айблов бўйича айбдор деб топди.

-Қирғиз Республикаси экс-президенти Алмазбек Атамбаев билдирилган 9 айбловдан олтитаси бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги асосланди. Қолган уч айблов бўйича унинг айбдорлиги тасдиқланмади, - деб эълон қилди комиссия раиси Қанибек Иманалиев.

Қирғиз парламенти махсус комиссияси собиқ президент Атамбаевни олти айблов бўйича айбдор деб топди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

Комиссия Атамбаевни ўз сиёсатига қарши чиққан фаоллар ва журналистларга босим кўрсатганликда, Қўй-Тош қишлоғида уй қуриш учун ноқонуний равишда ер олганликда, жиноий авторитет (вор в законе) Азиз Батукаевнинг қамоқдан ноқонуний бўшатилишига алоқадорликда, “Ака инвест” ширкати билан боғлиқ можарода ва Бишкек иссиқлик электр станциясини таъмирлаш жараёнида коррупцияга йўл қўйганликда айбдор деб топди.

Комиссия Атамбаев ноқонуний равишда Россиянинг 123 фуқаросига ҳадя сифатида қурол бергани, “Фрунзе-Резорт” ширкати ва 35 гектардан ортиқ ерни ноқонуний ўзлаштиргани юзасидан айбловлар тасдиғини топмаганини ҳам билдирди.

Комиссия тингловида иштирок этган фаоллар парламент депутатларини амалдаги президент ҳам келажакда шу каби айбловларга дучор бўлишига йўл қўймасликка чақирдилар.

-Ҳозирги депутатлар амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбековга ҳокимиятни узурпация қилиш учун йўл очмоқда. Сизлар бу жараённи тўхтатишингиз лозим, - деди фаол Айбек Мирза.

Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сўўронкулова эса:

- 2003-2007 йилдаги президентларга қараганда, 2010 йилда қабул қилинган конституция асосида ишлаган президентнинг ваколатлари жуда чекланган эди. Бироқ буни бирор бир фуқаро ҳис қилдими? Акаев ва Бакиев конституциядаги чексиз ваколатларидан фойдаланиб ҳокимиятни бошқарган бўлса, Атамбаев конституцияни бузган ҳолда бу ваколатларни ўзлаштириб олди. Бунга қарши чиққанларнинг тақдири инима бўлганини биласиз. Биз ҳозир Атамбаевдан ўч олишимиз керак эмас, унга тарихий баҳо беришимиз зарур. У ҳуқуқларини поймол қилган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклашимиз зарур,-деб баёнот берди.

Аммо Атамбаев раҳбарлигидаги ҳукумрон Социал-демократлар партияси парламент комиссияси хулосасини сиёсий ўч олиш сифатида баҳоламоқда.

-Ҳозирги кунда депутатлар ёзги таътилга кетишдан олдин ҳар қандай йўллар билан Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомидан ажратиб, уни жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатида бўлмоқдалар. Бу жараён учун белгилаб берилган муддатлар бузилмоқда. Бизнинг ҳисобимизча, бунинг учун икки-икки ярим ой керак бўлар эди. Парламент комиссияси эса икки ҳафта ичида ишнинг асосий қисмини якунлаб қўйди. Бу эса қонуннинг бузилишидир, - деди партия расмий вакили Асел Кодуранова.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари Алмазбек Атамбаевга билдирилган тўрт айблов юзасидан гувоҳлар кўрсатмаси борлигини айтмоқдалар. Атамбаевга билдирилган бешта айблов юзасидан ҳуқуқ-тартибот тузилмалари маълумотларга эга эмас.

Ўтган йили Қирғизистоннинг собиқ Бош вазирлари Сапар Исаков ва Жантўрў Сатвалдиев ҳамда собиқ президент Атамбаевга яқин бўлган бошқа қатор амалдорлар коррупцияда айбланиб, қамоққа олингани ортидан экс-президентдан ҳам дахлсизлик мақомини олиб ташлаш талаби янграй бошлади.

12 нафардан иборат парламент комиссияси парламент вакилларидан 60 нафари Атамбаевни президентлик пайтида коррупцияга боғлиқ қатор жиноятларни содир этишда айблагани ортидан 13 июнда ташкил этилган эди.

Комиссия хулосаси эълон қилинганидан сўнг Бош прокуратура жиноят иши қўзғатилишига асос бор, деб ҳисобласа, парламентга мурожаат қилади.

Парламентнинг 120 депутатидан 80 нафари рози бўлса, Атамбаевнинг жавобгарликка тортилмаслик иммунитети бекор қилинади.

XS
SM
MD
LG