Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2019, Тошкент вақти: 23:22

Эронликлар ҳижобсиз аёлга хизмат кўрсатишдан бош тортган такси ҳайдовчисини қоралади


Иллюстратив сурат.

Эронда аёлларни ҳижоб кийишга мажбурловчи қонунлар яна бир платформада қизғин муҳокама қилинмоқда.

Теҳронда Uberга ўхшаш хизмат бўлмиш Snapp ширкатида ишловчи Саид Обид исмли ҳайдовчи аёл мижози ҳижоб қонунларини бузгани учун манзилига элтиб қўймагани қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

Айримлар ширкатни бойкот қилишга чорламоқда.

Ушбу ҳолат ҳақида эронлик аёл Twitterда Snapp ҳайдовчиси унинг “ҳижоби ёмон” бўлгани учун катта йўл ўртасида ташлаб кетани ҳақида ёзиши ортидан маълум бўлди. Аёл, шунингдек, Snapp ҳайдовчисининг бу ҳаракати ортидан ширкат ундан узр сўраганини ва уни жазолашни ваъда қилгани ҳақида ёзган.

Аммо радикал исломчилар Snapp ширкатини кескин танқид қилиши ортидан ширкат ўз ҳайдовчиси тарафини ола бошлади.

Бу орада Snapp мижози ҳодиса ҳақидаги твитларини ўчириб, Snapp ширкати, унинг ҳайдовчиси ҳамда ҳис-туйғулари таҳқирланган барча эронликлардан узр сўради. Айримлар аёл бундай чора кўришга мажбурланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирди.

9 июнь куни Snapp ширкати Обидни олқишловчи баённомани эълон қилди. Унда ширкат қоидаларига биноан аёллар ҳижоб кийиш қонунларига амал қилиши кераклиги айтилади.

1979 йилги Исломий инқилобдан бери Эронда аёллар ҳижоб кийиши шарт. Ўшанда ушбу чеклов намойишларга сабаб бўлган эди, аммо 40 йилдан бери эронлик аёллар унга амал қилиб келади.

Кейинги йилларда эса аёллар тобора кичик рўмол ўраб, сочларини кўрсата бошлади. Шунингдек, аёллар автомобилда ёки оммавий жойларда намойишкорона ҳижобини ечган ҳолатлар ҳам кузатилди.

Snapp ширкатининг айрим мижозлари ширкат аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилмагани ҳамда уларнинг ҳаётини хавф остига қўйгани учун унинг хизматларидан воз кечишларини маълум қилишди.

Ҳафта бошида Обид ҳукумат бошқарувидаги телеканалга интервью бериб, мижозини ҳижобга чорлаб, ўз диний мажбуриятини бажарганини айтди. У оиласини боқиш учун ҳайдовчилик қилаётганини, ҳижоб киймаган аёлни ташигани учун полиция жазосига йўлиқиши мумкинлигини айтди.

Обиднинг сўзларига кўра, мижози унинг сўзларига жавобан қўпол равишда унинг ҳаётига аралашмаслиги кераклигини айтган. Иккиси тортишиб кетгани учун аёл машинадан тушиб қолган.

Эрондаги исломий консервативлар, жумладан, юқори лавозимли расмийлар Обидни олқишламоқда. Полиция расмийси эса мижозларига ҳижоб ҳақида эслатиш ҳайдовчиларнинг бурчи эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG