Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:44

Илон Маск учирган 60та сунъий йўлдош Тошкентда ҳам кўринди (видео)


Falcon 9 ракетаси парвози.
Falcon 9 ракетаси парвози.

Илон Маск асос солган SpaceX ширкати 24 май куни коинотга учирган 60та мини сунъий йўлдош Тошкентда ҳам кўринди.

Интернетда 25 майдан 26 майга ўтар кечаси Тошкент осмонида 60та сунъий йўлдош бир қаторга тизилиб учиб ўтгани тўғрисидаги видеолар пайдо бўлди.

SpaceX сунъий йўлдошларининг учиб ўтаётгани дунёнинг бошқа кўплаб шаҳарларида ҳам кузатилди. Хабарларга қараганда, бу борадаги энг сифатли видео Ҳолландияда тасвирга олинди.

​24 май, жума куни эрталаб SpaceX ширкати Falcon 9 ракетаси бортида Starlink лойиҳасининг 60 та мини сунъий йўлдошини Ер орбитасига чиқарди. Ушбу спутниклар ёрдамида глобал Интернет трафиги тармоғини тузиш режалаштирилган. 60 ракетанинг барчаси Интернетга уланиб бўлди. Бу ҳақда SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск маълум қилди.

Икки поғонали Falcon 9 ракетаси Флорида штатининг Канаверал бурнидан учирилди.

Ракетанинг биринчи поғонаси Атлантика океанида сузиб юрувчи платформага қайта қўнди. Иккинчи поғона ҳам ракетадан муваффақиятли равишда ажралиб чиқди. Ракетанинг учирилиши YouTubeда жонли эфирга узатилиб турилди.

Ракета парвози шу пайтгача икки марта кечиктирилди. Бошида уни 16 май куни учириш режалаштирилган эди. Аммо бир марта об-ҳаво ёмонлиги, иккинчи марта қайта текширувлар туфайли уни учириш кейинга қолдирилди.

2015 йилда асос солинган Starlink лойиҳаси дунёнинг исталган нуқтасида ишончли ва юқори тезликка эга Интернет алоқасини таъминлашни кўзлайди. Лойиҳа доирасида 2018 йилда икки синов йўлдоши учирилди. Бир неча йил ичида Маск Ер орбитасига бир неча минг йўлдош чиқаришни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG