Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:15

Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли "Perfectum" ҳам сотувга қўйилди


Гулнора Каимова март ойида уй қамоғидан Зангиота қамоқхонасига олиб ўтилганди.
Гулнора Каимова март ойида уй қамоғидан Зангиота қамоқхонасига олиб ўтилганди.

Марҳум президент Ислом Каримовнинг катта қизи - ҳозирда Зангиота аёллар қамоқхонасида қолаётган Гулнора Каримованинг собиқ эри - Рустам Мадумаровга тегишли экани айтиладиган яна бир мулк, уяли алоқа хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти – "Perfectum" савдога қўйилди.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар 25 май куни хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида жойлашган "Rubicon Wireless Communication" МЧЖ (Perfectum) уяли алоқа хизмати кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан бўлган.

Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилади.

Мулкнинг бошланғич нархи 205 миллиард 587 миллион сўм этиб белгиланган.

Аукцион 10 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бундан олдин Озодлик Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 млрд сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилгани хабар қилганди.

101.5 FM тўлқинидаги "Радио Гран"га эгалик қилувчи йирик фирма — EDEL VEYS-ALI юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан Ягона электрон савдо майдончасида сотувга қўйилган эди.

Бошланғич нархи 7 миллиард 567 миллион 767 минг 500 сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 миллиард 142 миллион 518 минг 600 сўмга тушган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг бизнесдаги коррупцион схемаларига алоқадор кўрилаётган ҳамкори Рустам Мадумаров 2014 йил июнида узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганини очиқлаган.

Швеция прокуратураси Рустам Мадумаровни Ўзбекистонда фаолият кўрсатиш учун телеком ширкатларидан пора олишда Гулнора Каримовага воситачилик қилганликда гумон қилмоқда.

Ҳозирда қамоқда жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизидир.

XS
SM
MD
LG