Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:00

Бош прокуратура Озодликнинг Риштондан фоторепортажида акс этган вазиятни изоҳлади


Экскаватор Риштон туман марказидаги собиқ Гастроном биносини бузмоқда. 2019 йил, 23 май.
Экскаватор Риштон туман марказидаги собиқ Гастроном биносини бузмоқда. 2019 йил, 23 май.

Риштон туманининг Қалайнов МФЙ ҳудудидан Пастки Бешкапа МФЙга қадар бўлган турар ва нотурар объектларни бузиб, замонавий қиёфага келтириш, уларда тадбиркорлар ҳамда аҳолига қулайликлар яратиш борасида кенг қамровли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Озодлик "Риштонда буз-буз бошланди. Нима, қачон, қандай қурилиши келаси ойда маълум бўлади" сарлавҳаси остида эълон қилган фоторепортажида тасвирланган вазият юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати берган жавоб шундай бошланади.

Ушбу жараённи сифатли тарзда якунига етказиш ва белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш мақсадида ишлар дастлаб аҳоли ўртасида зарур тарғиботни олиб бориш, бузилишга тушган объектларнинг ҳужжатларини тегишли тартибда расмийлаштириш, объектлар ва турар-жой биноларини тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳолаш ва яшаш учун жойи мавжуд бўлмаган хонадон эгаларини аниқлаш каби ишлардан бошланди.

Мазкур объектларни бузиш ва қайта қуриш ишларини амалга оширишда уйи бузилишга тушган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилдаги 97-сонли Қарорига асосан белгиланган тартибда компенсация тўловларини тўлаш ва ер майдонларини ажратиш чоралари кўрилмоқда.
Бугунги кун ҳолатига аҳолига компенсация тўлови учун тўланиши лозим бўлган жами 1 млрд. миқдоридаги маблағлар Риштон туман ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига келиб тушган бўлиб, бу маблагларни аҳолига тизимли тарқатиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда туманда қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган:

1. Туманни Бағдод тумани билан боғловчи асосий марказий кўчани магистрал кенгликка эга бўлган замонавий кўринишига келтириш;

2. Канализация тармоғини замонавий лойиҳалар асосида қуриш ва шаҳар шароитини яратиш;

3. Марказий кўчада 20 та кўп қаватли 500 хонадондан иборат бўлган замонавий яшаш уйларини барпо этиш;

4. Марказдаги истироҳат боғини бутунлай реконструкция қилиш;

5. Марказдаги туман деҳқон ва буюм бозорини янгитдан қуриш;

6. 2000 кишилик иш ўрнига эга бўлган тикув фабрикалари яратиш;

7. 10 та хусусий МТМ, 10 та мактаб, 2 та спорт комплекси, 2 та маданият уйи ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш.

Турар ва нотурар жойларни бузиш ишларини амалга ошириш ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёни тўлиқ назоратга олинган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузилишининг олдини олиш чоралари кўриб борилади. Ахолига компенсация тулаш жараёни алохида назоратда булиб, конун доирасида окилона муддатларда таъминланиши кафолатланади, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

XS
SM
MD
LG