Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:52

Ереван суди Арманистон собиқ президенти Кочарянни гаров эвазига озод этди


Ереван шаҳар суди Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарянни гаров эвазига қамоқдан озод этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Бу ҳақда Озодлик радиосининг арман хизмати хабар берди

Собиқ президент конституциявий тузумни ағдариш ва коррупцияда айбланмоқда.

Кочаряннинг озод этилишига тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг собиқ ва ҳозирги раҳбарлари Бако Саакян ва Аркадий Гукасянлар кафиллик билдирганлар ва гаров пули тикканлар.

Кочарянга қўйилаëтган айблар 2008 йил воқеаларига бориб тақалади. Арманистонни 10 йил бошқарган Кочарян 2008 йил февралида ўтказилган президент сайловлари натижасига қарши чиққан намойишчиларга куч қўллаганликда айбланмоқда. Тўқнашувлар оқибатида 8 нафар намойишчи¸ икки полициячи ўлдирилган эди.

2018 йили Никол Пашинян ҳокимиятга келганидан сўнг Кочараян устидан жиноий иш очилган ва у ўтган йил июнида ҳибсга олинган эди.

XS
SM
MD
LG