Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:26

"Шайтанат" муаллифи Тоҳир Малик вафот этди


Тоҳир Малик 72 ёшда эди.
Тоҳир Малик 72 ёшда эди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 16 май куни 72 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда адибга яқин бўлган манбалар хабар берди.

1946 йилнинг 27 декабрида Тошкентда ҳарбийлар оиласида дунёга келган Тоҳир Малик Ўзбекистондаги энг биринчи фантастик асарнинг муаллифи бўлган эди. Унинг “Хикмат афандининг ўлими” фантастик асари китобхонлар орасида машҳур бўлиб кетган эди.

Ўз ижодий фаолияти давомида 30га яқин асарлар ёзган Тоҳир Маликнинг халқ орасида оммалашган ва турли бахсларга сабаб бўлган яна бир машҳур асари “Шайтанат”дир.

Жумладан, журналист ва ёзувчи Шукур Жаббор 2014 йилда: “Тоҳир Малик нима иш қилиб қўйганини кейин тушуниб етди, лекин кеч бўлган эди. Тоҳир аканинг ижодини кузатсак, кейинги асарларида детектив деганларидан қочиш, пушаймонлик кўзга ташланади. Чунки, бу инсоннинг қалбига назар ташласам “адабиётдаги бузғунчиликни бошлаб бердим”, деган афсус чекишга ўхшаган бир нималарни илғаб қоламан. Буни ҳозир ёзаётган нарсаларидан ҳам билиш мумкин”, деб ёзган эди.

Бироқ Тоҳир Маликнинг ўзи Озодлик радиосига берган интервьюсида “Шайтанат”ни ёзганидан афсусланмаслигини айтган.

Қуйида Тоҳир Малик билан 2014 йилда ёзиб олинган суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:03 0:00
Бевосита линк

Озодлик радиоси адибнинг оила аъзоларига ва яқинларига таъзия ва ҳамдардлик билдиради.

XS
SM
MD
LG