Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2019, Тошкент вақти: 10:52

Клод Моненинг "Пичан ғарами" 110,7 млн долларга сотилди


Клод Моненинг 110,7 млн долларга сотилган "Пичан ғарами" асари.

Таниқли рассом Клод Моненинг "Пичан ғарами" туркумига кирувчи картинаси Нью-Йоркдаги Sotheby's Уйи аукционида ўтказилган кимошди савдосида 110,7 миллион долларга сотилди.

Бу ҳақда хабар қилган Associated Press агентлигига кўра, бу рекорд кўрсаткичдир. Айтилишича, Клод Моненинг "Пичан ғарами" импрессионист рассомнинг 100 млн доллардан қимматга сотилган биринчи асаридир. Картина харидори исми ошкор қилинмади.

110,7 миллион долларга сотилган картина Моне 1890 йили чизган 8 "Пичан ғарами"дан бири бўлиб, у исми ошкор қилинмаётган шахснинг хусусий мулки эди. Бу картина сўнгги бор 1986 йили 2,5 миллион долларга сотилган.

Қолган 7 картина Париж, Нью-Йорк ва Токиодаги етакчи музейларда сақланади.

XS
SM
MD
LG