Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2019, Тошкент вақти: 21:59

Ўрта мактаб битирувчиларига аттестат топшириладиган муддатнинг энг сўнгги куни белгилаб қўйилди


Ҳукуматнинг 13 май кунги қарори билан Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, низомга мувофиқ, аттестат ва сертификатлар 20 июнгача топширилиши лозим ва уларни битирувчиларга топшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

ҳар йили 10 июнга қадар битирувчиларнинг баҳолари, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар (синф журнали, баҳолар табели) ўрганилиб, аттестат ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда педагогик кенгашга тақдим этилади;

педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

битирувчиларга аттестат ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.

Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилади.

XS
SM
MD
LG