Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 06:27

Ой ҳажми аста-секинлик билан қисқариб бормоқда. Бир неча юз миллион йил ичида Ой 50 метрга қисқарган


Ой сатҳи.

Олимлар ўтказган янги тадқиқотлар натижасида Ойнинг ҳажми аста-секинлик билан қисқариб бораётгани аниқланди. Бунинг оқибатида Ой сатҳида минглаб майда ажинлар пайдо бўлган.

13 май куни Nature Geoscience журналида чоп этилган тадқиқот Ойда 1969 йилдан 1977 йилгача юз берган зилзилаларни ўрганиш ҳосиласи бўлди.

Олимларга кўра, Ой аввал таҳмин қилинганидай инерт эмас, балки Ер каби динамик ва тектоник фаолдир.

“Тадқиқот Ой қандайдир шаклда 4,51 миллиард йилдан сўнг ҳам тектоник фаоллигини сақлаб қолганини кўрсатди”, дейилади хабарда.

АҚШ астронавтлари 1969 йилдан 1972 йилгача давом этган Аполлон 11, 12, 14, 15 ва 16 миссиялари давомида Ой сатҳига зилзилаларни ҳисобга олувчи сейсмометрларни ўрнатган эди. Миссиялар давомида кучи деярли 5 баллга яқин бўлган 28 зилзила бўлгани қайд этилган.

Олимларнинг иддао қилишларича, сўнгги бир неча юз миллион йил ичида Ой ҳажми 50 метрга қисқарган.

XS
SM
MD
LG