Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:23

Мактаб ўқувчилари жанжали пичоқбозлик билан якунланди


 Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Жорий йилнинг 10 май куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи 8-синф ўқувчилари ўртасидаги ўзаро жанжал пичоқбозликка айланиб кетди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотига кўра, жанжал оқибатида ўқувчилар бир-бирларига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказганлар.

Оқибатда иккала ўқувчи ҳам олган жароҳатлари боис шифохонага ётқизилган.

Ушбу воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG