Линклар

Шошилинч хабар
12 июл 2025, Тошкент вақти: 10:11

Лукашенко: Россиядан ифлосланган нефт узатилгани сабаб Беларус юз миллионлаб доллар зарар кўрди


Беларус президенти Александр Лукашенко Россиядан ифлосланган нефт узатилиши оқибатида мамлакат юз миллионлаб долларлик зарар кўрганини таъкидлади.

“Транзитдан фойда ва валюта тушумларидан қуруқ қолдик”, - деди Лукашенко.

Минск раҳбари Россия етказиб берган ифлосланган нефтдан кўрилган зарар кўламини мутахассислар ҳисоблаб чиқишини айтди ва Россия томони бу зарарни қоплашига умид билдирди.

Россиядан Беларусга тозаланмаган нефт узатилгани ҳақида дастлаб "Белнефтехим" ширкати 19 апрел куни маълум қилган эди.

Бунинг ортидан Беларус Украина ва бошқа мамлакатларга нефт махсулотлари транзитини тўхтатди.

Беларусга ифлосланган нефт узатилганини Россия томони ҳам тан олган, 4-5 миллион тоннага яқин нефт ифлосланган бўлишини билдирган.

Россияда бу бўйича жиноят иши очилиб, тўрт нафар амалдор ҳибсга олинди.

Ҳозирда Россиядан Беларусга нефт узатиш қайта тикланган, лекин Украина ва бошқа давлатларга нефт транзити тўхтаб турибди.

XS
SM
MD
LG