Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2019, Тошкент вақти: 08:53

ЕИ Эрон ультиматумини рад қилди¸ АҚШ санкцияларига афсус билдирди


Франция¸ Британия ва Германия Ташқи ишлар вазирлари 9 май куни Эрон бўйича қўшма баëнот эълон қилди.

Европа иттифоқи ва уч қудратли Европа давлати Эрон раҳбариятини ядровий келишувга ҳурмат кўрсатишга чақирди.

ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича етакчиси Федерика Могерини¸ Британия¸ Франция ва Германия Ташқи ишлар вазирлари 9 май куни эълон қилган қўшма баëнотда 2015 йилги халқаро келишувга бундан кейин ҳам амал қилиш айтилган¸ айни пайтда Теҳрон ультиматуми рад этилган.

8 май куни Теҳрон ҳукумати халқаро келишувда ўз ядровий фаолиятига қўйилган чекловларга амал қилишни АҚШ янги санкцияларига чап бериш йўли топилгунга қадар тўхтатишини эълон қилди.

АҚШ бу баëнотни шантаж деб атади ва саноқли соат ўтиб¸ Эронга қарши яна янги санкциялар жорий қилди.

АҚШ санкциялари қайта жорий қилингани юзасидан афсус билдирган Европа расмийлари¸ бу санкцияларга қарамай¸ Эрон билан қонуний савдони давом эттириш устида ишлаëтганлари ва ўзларининг бу келишвда қолажакларини билдирди.

2015 йили қудратли давлатлар ва Эрон ўртасида имзоланган келишувга кўра¸ Теҳронга нисбатан амалда бўлиб келган иқтисодий санкцияларнинг бекор қилиши эвазига Эрон ядровий қурол яратишга қаратилган дастуридан воз кечишга рози бўлган.

XS
SM
MD
LG