Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2019, Тошкент вақти: 08:51

АҚШ Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон жаҳоннинг етакчи давлатлари билан эришилган ядровий шартноманинг айрим шартларига риоя қилишни тўхтатиши мумкинлиги тўғрисида эълон қилганидан бир кун ўтиб АҚШ Теҳронга нисбатан янги санкцияларни жорий этди.

Янги санкциялар пўлат, алюминий, мис ва темир ишлаб чиқариш саноатини қамраб олади. Санкциялар Эрондан мазкур маҳсулотларни сотиб олишни ва сотишни чеклайди.

8 май куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Россия, Франция, Британия, Хитой ва Германияни қудратли давлатлар Теҳрон манфаатларини АҚШ санкцияларидан ҳимоя қилмаса, мамлакат уранни бойитиш жараёнини қайта бошлашидан огоҳлантирган эди.

Европа Иттифоқи 60 кун ичида Эрон нефть ва банк секторини АҚШ санкцияларидан ҳимоялаш тўғрисида бир қарорга келмаса, Теҳрон ядровий шартноманинг яна бир қисмидан воз кечиши мумкин.

Эроннинг бу баёноти Европа Иттифоқи расмийлари томонидан танқид қилинди. Жумладан, Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант:

-Британия ядровий шартномани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ядровий қуролларни тарқатмаслик йўналишидаги глобал миқёсдаги асосий ҳужжатдир. Ҳужжат бизнинг хавфсизлик соҳасидаги умумий манфаатларимизга жавоб беради. Бироқ Теҳроннинг бугунги баёноти ҳаддан ошиши бўлди,-деб фикр билдирди.

XS
SM
MD
LG