Линклар

Шошилинч хабар
26 июн 2019, Тошкент вақти: 19:33

Эрон АҚШ санкцияларига жавобан уранни бойитиш жараёнини тикламоқчи


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний қудратли давлатлар Теҳрон манфаатларини АҚШ санкцияларидан ҳимоя қилмаса, мамлакат уранни бойитиш жараёнини қайта бошлашини билдирди.

Президент бу ҳақда 8 май куни – АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон 2015 йили Ғарб давлатлари ва Эрон ўртасида тузилган ядровий келишувдан чиққанини эълон қилганидан бир йил ўтган кунда айтди.

Руҳоний келишувни имзолаган бошқа давлатлар, яъни Германия, Франция, Британия, Россия ва Хитойга Эроннинг банк ва нефть соҳаларини АҚШ қайта жорий қилган санкциялардан ҳимоя қилиш учун 60 кун муддат берилишини айтди.

Президент ушбу беш давлат етакчиларига мактуб орқали Теҳрон 2015 йилдаги мажбуриятларини озайтириб, бойитилган Эрон ва оғир сувни бошқа давлатларга экспорт қилишни бас қилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG