Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:49

Шри-Ланкада қурбонлар сони 310 кишига етди. Ҳукумат ҳужумларда "исломчи"ларни гумонламоқда


Шри-Ланкада ҳалок бўлганларнинг қариндошлари.
Шри-Ланкада ҳалок бўлганларнинг қариндошлари.

Шри-Ланка полицияси черковлар ва меҳмонхоналарга бир неча кун олдин қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 310 кишига етганини маълум қилди.

Шри-Ланкада қурбонлар сони 310 кишига етди. Ҳукумат ҳужумларда "исломчи"ларни гумонламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00

Полициянинг 23 апрель куни билдиришича, яна 500 нафарга яқин яраланган одам касалхоналарда қолмоқда.

23 апрель Шри-Ланкада миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Полиция пойтахт Коломбо ва унинг атрофида ҳужумларни уюштиришга алоқадорликда гумонланаётган 40 нафар одам қўлга олинганини билдирди.

Шри -Ланка Бош вазири Ранил Викремесингх ҳужумчиларни қидириб топиш бўйича тергов гуруҳига катта ваколатлар берилишини маълум қилди.

-Бу ҳужумларга масъулларни қидириб топишга кўрсатма берилди. Терговчилар қанча ва қандай ваколат хоҳласа, ҳаммаси берилади. Биз бу каби жиноятлар содир этилишига йўл қўя олмаймиз, - деди Бош вазир.

21 апрелдаги ҳужумлар учун масъулиятни ҳозиргача бирон бир гуруҳ ўз зиммасига олмади. Бироқ ҳукумат расмий вакили Ражита Сенаратне ҳужумлар ортида маҳаллий "Жамоатул Таҳвид ал Ватания” экстремистик гуруҳи турибди, деб баёнот берди.

Ҳукумат расмийсига кўра, полиция худкуш террорчилар черковларга ҳужум қилиш эҳтимоли мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган, бироқ бу маълумотларни эътиборсиз қолдириб, ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўрмаган.

Аввалроқ АҚШ ва қатор Ғарб давлатлари разведкалари Шри-Ланка ҳукуматини “халқаро террор тармоғига кирувчи гуруҳлар” ҳужум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирганлари ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Шри-Ланка насроний черкови кардинали Малкольм Ранжит ҳукуматдан холис тергов ўтказишни талаб қилмоқда.

-Мен ҳукуматни холис ва жиддий тергов ўтказишга ва бу террор учун ким масъул эканини аниқлашга чақираман. Мен уларни аёвсиз жазолашга чақираман, чунки фақат ваҳший ҳайвонларгина бу каби ишларни қилиши мумкин эди, - деди кардинал.

Шри-Ланкада 21 апрель куни содир этилган 8 портлаш чоғида камида 200 киши ҳалок бўлган ва 600га яқин одам яраланган эди.

Қурбонларнинг камида 32 нафари хорижлик бўлиб, улар орасида АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Дания, Ҳолландия, Британия ва Япония ватандошлари бор.

XS
SM
MD
LG