Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:46

ТИВ: Қозоғистондаги автоҳалокатда жабрланганлар юртига қайтарилди


Қозоғистонда ҳалокатга учраган автобус, 20 апрель, 2019 йил
Қозоғистонда ҳалокатга учраган автобус, 20 апрель, 2019 йил

Қозоғистоннинг Қордай туманидаги автобус ҳалокатида жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев бошчилигидаги ҳукумат комиссияси Қозоғистонга борган.

Хабарда айтилишича, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси Қордай туманига борган ва барча расмий жараёнлар тугаганидан сўнг - 21 апрель куни - турли даражада шикастланган ватандошлар реанимобилларда Қозоғистон ҳудудидан Бишкекка олиб кетилган.

У ердан эса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (ФВВ) хабар қилишича, ҳукумат комиссияси президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан - Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар мутахассисларидан тузилган.

ФВВ махсус борти билан Бишкекдан Ўзбекистонга олиб борилган шахсларнинг рўйхати ҳам эълон қилинди:

1. Ўлжабаев Аббос, туғилган вақти 21.01.1994-й.;

2. Хаитбаев Умирбек, туғилган вақти 22.06.1985-й.;

3. Ахмедова Радмила, туғилган вақти 05.08.1994-й.;

4. Матчанов Отабек Абдуллаевич, туғилган вақти 22.04.1985-й.;

5. Сейтмуратов Дустджан Даулетович, туғилган вақти 22.02.1987-й.;

6. Хайдаров Сардар Анарбек ўғли, туғилган вақти 09.05.1994-й.;

7. Илясов Марис, туғилган вақти 1974-й.;

8. Мамбетов Насридин, туғилган вақти 09.05.1971-й.;

9. Жаббаров Шодлик Махсудович, туғилган вақти 25.12.1984-й.

20 апрель куни Тошкент вақти билан соат тонгги 5 ларда Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қордай туманидан ўтувчи "Чимкент-Олмаота" йўналишидаги автомобиль йўлида 49 йўловчи билан бораётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраганди

Оқибатда вафот этган 11 йўловчининг 3 нафари Ўзбекистон ватандоши бўлиб чиқди. Шунингдек, жароҳатланган 32 йўловчининг 13 нафари ҳам ўзбекистонликдир.

20 апрель куни жабрланган 9 ўзбекистонлик юртига олиб борилган эди.

ТИВ эълон қилган маълумотга кўра, нобуд бўлган 3 ўзбекистонликнинг жасади Қордай моргида қолмоқда. Уларнинг шахси аниқланганидан сўнг Ўзбекистонга олиб келиниши айтилди.

Бу каби автоҳалокатлар Қозоғистонда тез тез учраб туради.

Бундан икки йил муқаддам Қозоғистонда рўй берган автаҳалокатда 9 киши ҳалок бўлган ва уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилганди.

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Қозоғистон ёки Россияга ишлаш учун кетаётганда ҳаракатланиш воситаси сифатида автобусларни танлашади.

Ўтган йили Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга йўл олган автобуснинг ёниб кетиши оқибатида ўзбек ватандошлари бўлган 52 нафар киши ҳаётдан кўз юмган эди.

XS
SM
MD
LG