Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2019, Тошкент вақти: 22:15

Эронда сув тошқинлари оқибатида 76 киши ҳалок бўлди


Эрондаги сув тошқини пайтида ёрдам кутаётган аёллар.

Эрон ҳукуматининг билдиришича, сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди, кўрилган зарар миқдори эса 2 миллиард 200 миллион долларни ташкил қилди.

Эронда кучли ёмғир оқибатида 19 март куни сув тошқинлари бошланган ва бир неча ҳафта ичида деярли мамлакатнинг барча ҳудудларини сув босган эди. Юз минглаб одамлар хавфли жойлардан кўчирилди.

“Сув тошқинлари оқибатида 31 вилоятнинг 25таси жабрланди, мамлакатдаги 4400дан ортиқ қишлоқни сув босди”, - деб билдирди ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмони-Фазлий.

XS
SM
MD
LG