Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2019, Тошкент вақти: 20:13

Халқаро федерация яна бир чемпион ўзбекни спортдан вақтинча четлатди


Ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Жаҳон чемпиони совриндори Рустам Жангабоев. Сурат Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси расмий сайтидан олинди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Жаҳон чемпиони совриндори Рустам Жангабоев антидопинг тартибини бузгани учун спортдан вақтинча четлатилди.

Халқаро федерация яна бир чемпион ўзбекни спортдан вақтинча четлатди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:36 0:00

Халқаро оғир атлетика федерацияси – IWF расмий сайтида 11 апрель куни эълон қилинган расмий хабарда ўзбек спортчининг допинг намунасидан бўйни ўстирувчи гормон топилгани маълум қилинган.

“Агар спортчи антидопинг талабини бузмагани аниқланса, бу ҳақда қўшимча хабар берилади. Бу иш юзасидан текширув якунлангунига қадар қўшимча маълумот берилмайди”, дейилади расмий билдирувда.

Бўйни ўстирувчи гормон 1989 йилда Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тақиқланган эди. Сабаби бу гормон мушак массасини ўстириш ва фаол машқ қилинган тақдирда ёғ қатламини озайтириши мумкин.

Рустам Жангабоев 2017 йилда Осиё чемпиони бўлган, 2018 йилда Ашхободда ўтказилган Жаҳон чемпионатида 109 кило вазн тоифасида бронза медални қўлга киритган.

Жангабоевдан олдин спортдан четлатилган ва медаллардан маҳрум қилинган ўзбек спортчилари

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” Руслан Нуриддинов допинг истеъмол қилганликда айбланиб, 2018 йил декабрида вақтинча спортдан четлатилган эди.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF)нинг хабар беришича, Руслан Нуриддиновнинг 2012 йилги Лондон Олимпиадасидаги допинг намунаси қайта текширувдан ўтказилганда, ижобий натижа берди. Унинг допинг намунасидан дегидрохлорометилтестостерон (анаболик андроген стероид) топилди.

Руслан Нуриддинов Лондон олимпиадасида 105 килогача вазн тоифасида тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Рио-де-Жанейро олимпиадаси чемпиони, 2018 йилги Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби.

2013 йил октябрида Польшада ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон тарихида биринчи марта оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. Шундан сўнг спортчига “Ўзбекистон ифтихори” унвони берилган

2017 йилнинг 31 мартида 2008 ва 2012 йилги Олимпия ўйинларидаги допинг намуналарини қайта текширувдан ўтказган Халқаро олимпия қўмитаси Артур Таймазовни Бейжинда эркин курашдан қўлга киритган олтин медалдан маҳрум қилган эди.

Қўмита Таймазовнинг допинг пробаси қайта текширилганда тақиқланган туринабол моддаси топилганини билдирган. Шундан келиб чиқиб, Таймазовнинг медалини россиялик курашчи Бахтиёр Ахмедовга олиб бериш тўғрисида қарор чиқарилган.

Халқаро Олимпия қўмитаси ўзбекистонлик эркин курашчи Сослан Тигиев 2008 йилдаги Олимпиадада қўлга киритган кумуш медаль бекор қилинганини билдирди.

2016 йилнинг октябрида Халқаро Олимпия қўмитаси Жаҳон антидопинг агентлиги ўткизган қайта текширув пайтида эркин курашчи Сослан Тигиевнинг пробасидан допинг топилганини билдирган. Бунинг ортидан қўмита қарори билан Сослан Тигиев 2008 йилдаги Олимпиадада қўлга киритган кумуш медалдан маҳрум этилган эди.

XS
SM
MD
LG