Линклар

Шошилинч хабар
20 июн 2019, Тошкент вақти: 08:02

АҚШ Эрон Инқилоб посбонлари корпусини террорчи ташкилот деб эълон қилди


Инқилоб посбонлари корпуси ҳарбийлари.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Исломий инқилоб посбонлари корпусини террорчи ташкилот сифатида тан олганини билдирди. Бу қарорга шарх берар экан Давлат котиби Майк Помпео 8 апрель куни:

- АҚШ тарихда биринчи марта хориж давлати ҳукуматининг бир қисми бўлган тузилмани террорчи ташкилот деб тан олди. Эрон ҳукумати террорчиликдан давлат бошқарувининг бир қисми ўлароқ фойдаланиб келаётгани уни бошқа ҳукуматлардан фарқланиб туради. Бу тарихий қадам террорчиликни молиялаштириш бўйича жаҳоннинг етакчи давлатини дунёга азоб-уқубат ва ўлим тарқатиш учун зарур бўлган маблағдан мосуво қилади,-деб айтди.

АҚШнинг бу қарорига нисбатан Эрон ҳам Вашингтонни “террорчиликни молиялаштирувчи давлат”, хориждаги АҚШ ҳарбийларини эса “террорчи гуруҳлар” сифатида эълон қилди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Қўшма Штатларнинг Исломий Инқилоб посбонлари корпусини хорижий террорчи ташкиолотлар рўйхатига киритганини қоралаб чиқди.

9 апрель куни телевидение орқали қилган чиқишида Руҳоний Вашингтон қадамини "хато" дея баҳолади ва Қўшма Штатларнинг ўзини "глобал терроризм етакчиси" деб атади.

"Нега инқилобий муассасаларга террорчи тамғасини урасиз?" - дея хитоб қилди Ҳасан Руҳоний.

XS
SM
MD
LG