Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:30

Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг иккита конвенциясини ратификация қилмоқчи


I
I

Ўзбекистоннинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Халқаро меҳнат ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Шунингдек, “Халқаро меҳнат ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳар икки ҳужжатни ратификация этгач Ўзбекистон саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида меҳнат қонунчилигига амал қилиниши ва уни инспекция қилиш шарт-шароитлари бўйича халқаро мажбуриятларни зиммасига олади.

Халқаро ташвилотлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнат ҳамда саноатда ишчиларга ойликлар вақтида берилмаслиги ва меҳнат қонунчилиги бузилиши холларини йиллардан бери танқид қилиб келади.

Фаолларга бу холатларни инспекция қилишга тўсқинликлар қилинади.

Пахта далаларида мажбурий меҳнат холатларини ўрганишга борган ҳуқуқ фаоллари ҳибсга олингани ҳақида Озодлик кўп бора хабар берган.

XS
SM
MD
LG