Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 15:46

Трамп: АҚШ Голан тепаликлари Исроил ҳудуди эканини тан олиши керак


Голан тепаликларидаги Исроил танклари.

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Голан тепаликларини Исроилнинг ҳудуди сифатида тан олиши кераклигини маълум қилди.

“Голан тепаликлари Исроил давлатининг хавфсизлиги ҳамда минтақавий барқарорлик учун ўта стратегик аҳамиятга эга”, деб ёзди Трамп Твиттер саҳифасида 21 март куни.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Дональд Трампга мазкур баёнот учун миннатдорчилик билдирди. 21 март куни Исроилда Нетаняҳу билан учрашган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео эса:

-Оятуллоҳ Исроил давлатини йўқ қилиш асосий мақсад эканини айтиб келади. Бундай таҳдидлар Исроил учун ҳар куни юз бераётган реалликдир. Биз Исроил хавфсизлигини қўллаб-қуввватлашда ҳамда Исроил ўзини ҳимоя қила олиш ҳуқуқига эга деган нуқтаи назарда собитмиз,-деб айтди.

Исроил 1967 йилда олти кунлик уруш натижасида Сурияга қарашли 1800 квадрат километрли Голан тепаликларини босиб олган эди. 1981 йилда Исроил Голан тепаликларини аннекция қилганини расман билдирган. Халқаро ҳамжамият бу аннексияни тан олган эмас.

Исроил Эрон яҳудий давлатига қарши курашда Голан тепаликларини плацдарм қаторида қўллаб келаётганини иддао қилади.

XS
SM
MD
LG