Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2019, Тошкент вақти: 18:44

АҚШ Эрондан энергия импорт қилиш учун Ироққа берилган имтиёзни узайтирди


АҚШ Эроннинг энергетика соҳасига қарши жорий қилган санкцияларга қарамасдан, Вашингтон Ироққа Эрондан электр энергияси сотиб олиши учун берилган имтиёз муддатини узайтирди. 2017 йилнинг декабрида Эрондан энергия харид қилиши учун Ироққа берилган имтиёз муддати 19 мартда якунига етиши кутилаётган эди.

АҚШ Давлат департаменти Ироқда беқарорлик келиб чиқиши олдини олиш мақсадида Бағдодга берилган имтиёзни яна уч ойга узайтиришга қарор қилган. Ироқ мамлакатда юзага келган энергия тақчиллигини ҳал қилиш учун Эрондан электр энергияси ҳамда табиий газ импорт қилиб келади.

Вашингтондан ҳарбий ҳамда молиявий ёрдам олиб келаётган Ироқ АҚШ ва Эрон билан муносабатларини мувозанатда сақлашга уринмоқда.

АҚШ Давлат департаменти билдирувида ёзилишича, Вашингтон Ироқнинг Эрон энергиясига қарамлигини тугатишга кўмаклашмоқда.

Ўтган йилнинг майида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йил имзоланган келишувдан чиқишини эълон қилди ва Теҳронга қарши қайтадан санкция жорий қила бошлади.

XS
SM
MD
LG