Линклар

Шошилинч хабар
26 May 2026, Тошкент вақти: 15:03

Россия Думаси ҳарбийларга смартфон ва таблетлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди

Россия парламенти қуйи палатаси, Дума, қуролли кучларга хизмат пайтида смартфонлар, таблетлар ва бошқа жиҳозларни олиб юришни тақиқловчи қонун лойиҳасини тасдиқлади.

19 февралда Дума томонидан учинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, Россия қуролли кучларида бундан буён камераси бўлмаган ва интернетга уланмаган оддий телефонлардангина фойдаланиш мумкин бўлади.

Ҳужжат, шунингдек, ҳарбийларга ўз ҳарбий бўлинмалари, хизмат вазифалари, хизматдошлари ва уларнинг қариндошлари ҳақида маълумот тарқатишни тақиқлайди.

Қонун лойиҳасида ёзилишича, "интернет ёки оммавий ахборот воситаларига қўйилган ахборот баъзи ҳолларда Россия Федерациясининг давлат сиёсати ҳақида нохолис баҳо беришга асос бўлади."

Ҳужжатни қўллаб Думанинг барча 408 аъзоси овоз берган.

This item is part of
XS
SM
MD
LG