Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2019, Тошкент вақти: 01:56

Тошкентда милиция ходими шафқатсиз калтакланди


Иллюстратив сурат.

Тошкентда тўрт нафар одам милиция ходимини шафқатсиз калтаклади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигидаги манбасига таянган ҳолда UzNews.uz хабар берди. Милиционерни калтаклаган фуқаролар қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, воқеа 15 февраль куни “Каримбек” ошхонасида соат 20:30 атрофида содир бўлган. Милиционерни калтаклаган 32, 33 ва 39 ёшдаги тўрт одам маст аҳволда бўлган.

Калтакланиш оқибатида 37 ёшли милиционер бош мия оғир лат ейиши, чакка томон гематомаси, бош чаноғининг орқа суяги синиши диагнози билан Республика Тезкор тиббиёт марказига ётқизилган.

Милиция ходимини калтаклаганларга нисбатан оғир жароҳат етказиш, безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айбланувчилар 5 йилдан 8 йилгача қамалишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG