Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:53

Россиялик аёлнинг тирик эканлиги исботланди


Россиянинг Иркутск область, Братск шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ўзининг тириклигини исботлаш мақсадида прокуратурага мурожаат қилди.

Бу ҳақда хабар қилган область прокуратурасига кўра, шахсига оид маълумотлар очиқланмаган аёл ўтган йилдан бошлаб барча давлат ахборот базаларида марҳум сифатида қайд қилинган.

Аёлнинг ўлими тўғрисидаги хабар 2018 йил октябрида ахборот базага киритилган. Шундан сўнг унга пенсия тўлаш тўхтатилди, банк ҳисоблари блокланди ва тиббий суғурта полиси бекор қилинди.

Прокуратура ходимларининг аниқлашича, 2018 йилнинг августида Усолье-Сибирск шаҳри тиббиёт ходимлари Братск шаҳрида истиқомат қиладиган аёлникига ўхшаш исм-фамилияли аёлнинг ўлимини қайд этган.

Прокуратура судга мурожаат қилди. Аёлнинг ўлими тўғрисидаги қайд яроқсиз деб тан олинди ва бекор қилинди. Аёлнинг конституцион ҳуқуқлари тўлалигича қайта тикланди.

Эндиликда Усолье-Сибирск полицияси вафот этган аёлнинг шахсини аниқлашга киришди.

XS
SM
MD
LG