Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:39

Беларусда 15 ёшли ўқувчи дарс пайтида ўқитувчи ва синфдошларини пичоқлади, икки одам ўлди


Ҳодиса содир этилган мактаб.

Беларус пойтахти Минскдан 65 километр узоқликда жойлашган Ступци шаҳридаги 2-сонли мактабнинг 15 ёшли ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчи ва синфдошларига пичоқ билан ҳужум қилди.

-У ўқитувчига пичоқ санчган. Унинг икки синфдоши ўқитувчини ҳимоя қилган. Бироқ ҳужумчи уларни ҳам пичоқ билан яралаган,-деди Беларус тергов қўмитаси матбуот котиби Сергей Кабакович.

Расмийнинг айтишича, 11 февраль куни мактабнинг 15 ёшли ўқувчиси Вадим М., 53 ёшли тарих ўқитувчиси Марина Пархимовичининг томоғига пичоқ тортган. Ўқитувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ўқитувчини ҳимоя қилмоқчи бўлган иккита синфдошини яралаган Вадим бошқа хонага кирган ва 17 ёшли 11-синф ўқувчисини пичоқлаб ўлдирган. Яраланган ўқувчилар касалхонага ётқизилди.

Ҳужумчи ўқувчи воқеадан икки соат ўтгач мактаб атрофидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездида қўлга олинган. Ҳозирча жиноят мотивлари аниқ эмас.

Вадимнинг ўқитувчилари, қўшнилари ва синфдошлари у аъло баҳоларга ўқигани, мактабда ҳеч қандай муаммолар ва конфликтларга дуч келмаганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG