Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2019, Тошкент вақти: 21:11

Мудофаа вазирлигига янги раҳбар тайинланди


Генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.

Айтилишича, Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси лавозимида иш бошлаган Абдусалом Азизов ўрнини эгаллаган.

Баҳодир Қурбонов 2018 йил февралидан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти ҳудудини ўз ичига олган Тошкент ҳарбий округи қўшинларига қўмондонлик қилган.

Унга қадар, 2015 йил декабридан пойтахт ИИББ раҳбари, Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG