Линклар

Шошилинч хабар
24 феврал 2019, Тошкент вақти: 09:49

Атираудаги қабристондан пичоқлаб ўлдирилган ўзбекистонлик аёл жасади топилди


Иллюстратив сурат.

Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги Жулдиз-2 микрорайонидаги мусулмонлар қабристонидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди.

Sputnik нашрининг 11 февралда билдиришича, Атирау вилоят полицияси бошлиғи Аян Дуйсембаев бу ҳақда аҳоли билан учрашуви пайтида маълум қилди.

Дуйсембаевга кўра, ўзбекистонлик аёл кўкрак қафаси қисмига пичоқ санчилгани ортидан ҳалок бўлган.

“Аёлни ўлдирганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Тергов манфаатларидан келиб чиқиб, бошқа маълумотлар ҳозирча берилмайди”, деди полиция бошлиғи.

Хабарда айтилишича, ўзбекистонлик аёлнинг адёлга ўралган жасади 26 январь куни топилган.

XS
SM
MD
LG